Ўзбекистонлик гимнастикачи 18 март куни Бокуда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди.

Олимпия чемпиони таяниб сакрашда 14,333 балл тўплади. Финалда у австралиялик Эмили Литтл (14,067 балл) ва словениялик Тейе Белакдан (13,750) ўзиб кетди.

19 март куни ниҳоясига етган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида 23 мамлакатдан спортчилар иштирок этди.

Биринчи саралаш босқичи

Тақдирлаш маросими