8 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат давомида Ўзбекисон-Россия кун тартибининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида ташриф якунларига кўра имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича олиб борилаётган қўшма ишларга алоҳида эътибор қаратилди.