15 мартдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун тўлов терминаллари ижара тўлови 50 фоизга пасайтирилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.

Эндиликда терминаллар учун тўлов юридик шахслар учун 5, якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2,5 еврогачани ташкил этади (МБ курси бўйича).

Яна бир ўзгаришга кўра, жисмоний шахслар пластик карточкаларида қолдиқ маблағлар капитализацияси эндиликда тижорий банклар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Авваллари пластик карточкалар ҳисобидаги қолдиқ маблағ устига қўшиладиган устама МБ қайта молиялаш ставкалартдан кам бўлмаслиги лозим эди (айни вақтда — 9%).