Асаджон Хўжаев давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси маълум қилди.

Бунга қадар Асаджон Хўжаев (1970 йилда туғилган, Тошкент электротехника алоқа институти битирувчиси) бош вазир ижро этувчи аппарати раҳбари, унгача — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори лавозимида фаолият олиб борган.

Турли йилларда Интеллектуал мулк агентлиги бош директори, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.