Шаҳар олов ичида: Дамашқдаги иккита теракт оқибатида 35 киши ҳаётдан кўз юмди

Чоршанба куни Суриянинг Дамашқ шаҳрида икки маротаба теракт содир этилди. Дастлаб террорчи-худкуш Ҳамидия бозори яқинидаги Адлия саройида ўзини портлатиб юборган бўлса, кейинроқ унинг ҳамтовоғи Сурия пойтахти ғарбидаги ресторанлардан бирида портлаш содир этди. Айни пайтда 35 кишининг ҳаётдан кўз юмгани ва энг камида 65 кишининг жароҳат олгани расман тасдиқланди. Ҳужум учун мамлакат ҳудудидаги бирорта ҳам террористик гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ. // РИА Новости

Гавайи штати суди Дональд Трампнинг янги миграцион қарори таъсирини тўхтатди

Американинг Гавайи штатида судя АҚШ Президенти Дональд Трампнинг янги миграцион қарорини тўхтатди, деб хабар қилди Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги. Унинг маълумотларига кўра, судя Деррик Уотсон штат ҳукуматининг тегишли мурожаатини ўрганиб чиққанидан сўнг шундай қарорга келган. CNN телеканалининг хабарига кўра, мазкур қарор бутун 15 март ярим тунидан бошлаб мамлакат бўйлаб кучга кириши лозим бўлган қарорга амал қилинишини тўхтатади. АҚШ Президенти Дональд Трамп 6 март куни Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг олти мамлакати фуқароларининг АҚШга киришини вақтинча тақиқловчи янги қарорни имзолаган эди. Америка маълумотларига кўра, аксарият аҳолиси мусулмонлар бўлган мазкур мамлакатлар фуқаролари террористларга ёрдам беради ёки уларда террористлар бошпана топган. // РИА Новости

Исроил фаластинликларга нисбатан «апартеид тартиб» қўллаётганликда айбланди

Ғарбий Осиё учун БМТ Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКЗА) чоршанба куни Исроил ҳукуматини Фаластин халқига нисбатан «апартеид тартиб"ни яратишда айбланган ҳисоботни эълон қилди. «Ҳисобот ИсроилФаластин халқи устидан ҳукмронлик ўрнатувчи апартеид режимни яратди, деб хулосаланади. Бундай айбловнинг жиддийлигини тушунган ҳолда, муаллифлар мавжуд далиллар жиноий апартеид асосини ташкил этувчи Исроилнинг сиёсатда ва амалиётда халқаро ҳуқуқда ёзилганидек айбдор эканини шак-шубҳа қилмаган ҳолда айбдор эканини тасдиқлайди», — дейилади комиссия сайтида эълон қилинган ҳужжатнинг биринчи саҳифасида. // РИА Новости

БМТ: Қуллар бозори, аёллар ва болалардан жинсий йўлда фойдаланиш — замонавий можаролар ҳақиқати

Одамлар билан савдо қилиш ва қулликнинг замонавий шакллари глобал жиноят ҳисобланиб, дунёнинг барча мамлакатларига тааллуқлидир. Мазкур шармандали ҳолат қонунсизлик шароитларида — қуролли можаролар авж олган ҳудудларда кенг қулоч ёймоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишидаги чиқишида маълум қилди. у бу каби жиноятларга барҳам бериш ва қул қилинган барча шахсларни озодликка чиқаришга эришишга чақирди.

БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, дунёнинг 106 мамлакатида одам савдоси қурбонларини топиш мумкин. Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларида эса фақатгина мажбурий меҳнатдан 21 миллион киши азият чекмоқда. Уларнинг 5,5 млн нафари болалардир. Бундай эксплуатация натижасида жиноятчилар ҳар йили 150 млрд доллар даромад кўрмоқда. // БМТ Янгиликлар маркази