15 март куни Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Аввалроқ икки томон муносабатларида вужудга келган муайян тўхталиш ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларига замонавий шартлар асосида янгича нигоҳ ташлашга имкон бериши таъкидланган эди.