Тошкент вилояти ҳокими Шукурулло Бобоев Петербург Кичик ва ўрта бизнес партнериатида иштирок этиш учун Санкт-Петербургда бўлиб турибди. Душанба куни Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко билан учрашуви бўлиб ўтди.

Санкт-Петербург маъмурияти сайтида хабар қилинишича, томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишди. Учрашувда Ўзбекистон кон-бойитиш корхоналари учун қурилмалар, ичимлик суви ва оқар сувларни тозалаш учун муҳандислик тизимлари ва модуль станциялар, дори воситаларини етказиб бериш ҳақида сўз борди.

Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консуллигини очиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Меҳнат миграцияси соҳасига оид масалалар алоҳида кўриб чиқилди. Санкт-Петербург муайян Петербург корхоналарида ишлаш учун Ўзбекистон мутахассисларини тайёрлашга ёрдам беришга тайёр.

Ўзбек томони мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришни кенгайтиришга тайёрлиги ҳақида маълум қилди. Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳам муҳокама қилинди.

Георгий Полтавченко сўнгги вақтларда Санкт-Петербург ва Ўзбекистон иқтисодий алоқаларни босқичма-босқич тикланиб бораётганини таъкидлаб ўтди. 2016 йилда ўзаро савдо ҳажми 2015 йилдагига қараганда 35 фоизга ошди.