Хитойда Шанхай университетининг марказий майдонига ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилди «Жаҳон» ахборот агентлиги. Бронза ҳайкалининг баландлиги 3 метрни ташкил этади.

Ёдгорликнинг очилиш маросимида Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Бадиий академия вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Хитой томонидан Шанхай университети ва бошқа ОТМлар, Хориж давлатлари билан дўстлик ассоциацияси раҳбарлари ва ходимлари қатнашди.