Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби сафар учрашувида Эроннинг «Эстеглал» жамоасидан мағлубиятга учради. 13 март куни Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди.

Дастлабки 20 дақиқада Андрей Микляев шогирдлари учрашувда устунлик кўрсатишди, бироқ ҳисобни мезбонлар очди. Берилган бурчак зарбасини Фаршид Исмоил дарвозага йўллаб қўйди. Иккинчи таймда Али Гурбаний ҳеч қандай қаршиликсиз Игнатий Нестеров қаршилигини енгиб, ғалабани мустаҳкамлади.

Учинчи тур якунларига кўра «Локомотив» 3 очко билан «А» гуруҳида сўнгги поғонага шўнғиди. Рўйхатни «Эстеглал» (6) бошқармоқда, унинг ортидан Амирликларнинг «Ал-Аҳли» (4) ва Саудиянинг «Ал-Таавун» (4) жамоалари бормоқда.

Видео