Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Эроннинг 2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи учинчи тури доирасида уй учрашувида Эроннинг «Зоб Аҳан» клубидан мағлубиятга учради. 13 март куни бўлиб ўтган учрашув 0:2 ҳисоби билан якунланди.

Эрон клуби футболчилари иккинчи таймда Муроджон Зухуров дарвозасига жавобсиз икки гол киритишга муваффақ бўлди. 55-дақиқада гондураслик ҳужумчи Жерри Бенгтсон ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Мортеза Табризий Алишер Саноев фолидан сўнг пенальтини муваффақиятли амалга оширди.

Навбатдаги мағлубиятдан сўнг Сергей Лушан жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси тарихидаги ғалабасиз энг узун серияни янада узайтирди — 4 дуранг, 13 мағлубият.

«С» гуруҳида ҳамон Саудиянинг «Ал-Аҳли» (6) ва «Ал-Айн» (4), Эроннинг «Зоб Аҳан» (4) жамоалари етакчилик қилаётган бўлса, «Бунёдкор» бирорта ҳам очко тўплай олмаган ҳолда сўнгги поғонани банд этиб турибди.

Видео