Тошкент, пойтахт вилояти ва Наманганда ички ишлар бошқарма ва бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ «Постда» газетаси.

Подполковник Фаррух Ҳайдаров Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБ, подполковник Нематулло Ҳайдаров Юнусобод туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик бошқармасига — подполковник Ҳамиджон Анваров, Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармасига — подполковник Исматжон Ибрагимов ва Қўриқлаш бошқармасига — подполковник Саиданвар Саидаълоев бошлиқ этиб тайинланди.

Пойтахт вилояти Қибрай тумани ИИБга полковник Алишер Рашидов, Оққўрғон тумани ИИБг подполковник Артик Худайберганов, Оҳангарон ИИБга подполковник Собиржон Ибрагимов раҳбарлик қилади.

Муҳаммаджон Дадажанов Наманган шаҳар ИИБ бошлиғи бўлди.