20 февралдан Тошкент ҳуқуқни муҳофази қилиш органлари «Тозалаш-Антитеррор» тезкор қидирув тадбирларини ўтказиб келмоқда. Ўтган пайшанба кунидаги маълумотларга кўра, операция жараёнида 150 нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди, деб хабар берди пойтахт ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бўлим бошлиғи майор Рашид Умиров.

Унинг сўзларига кўра, 18 кун ичида шаҳардаги 207 маҳаллада фуқаролар хавфсизлиги ва ҳуқуқий тартибга риоя этилишини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.

Доимий пропискасиз ёки вақтинчалик рўйхатда турмасдан яшаётган фуқароларни аниқлаш учун кўп қаватли уйларнинг 293,56 минг квартира, 87 минг хусусий уй ҳамда 34 минг корхона ва ташкилот, шунингдек меҳмонхона ва ётоқхона кўздан кечирилди. Натижада паспорт-виза тартибини бузган 10,15 минг киши аниқланди. Белгиланган тартибларни бузган ҳолда турар жой биносини ижарага олган 8000 киши ҳамда 419 нафар турар жой эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди.

Доимий яшаш ва иш жойига эга бўлмаган 313 нафар бемақсад дайдиб юрувчи шахслар реабилитация марказларига йўналтирилди. Ота-она назоратисиз қолган 398 нафар вояга етмаган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказларига юборилди.