Йил охирига қадар 1220 та мактабгача таълим муассасасида 50 номдаги китобни ўз ичига олган кичик кутубхоналар ташкил этилади, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Кутубхоналарда ўзбек халқ эртаклари, болалар учун ҳикоя ва шеърлар тўпламлари ўрин олади. Китоб материаллари адабий қаҳрамонлар қайд этилган дарахтлар ва бошқа махсус рамзлар ёрдамида бўлимларга ажратилади.

3−6 ёшдаги болалар китоб билан мулоқот қилиши учун тарбиячилар улар билан биргаликда мутолаа қилади, ўқилганлар тўғрисида суҳбатлар ташкил қилиб, тушунарсиз сўзларга изоҳ беради, адабий кечалар ва тематик китоб кўргазмалари уюштиради.

Лойиҳа муассасанинг ички имкониятлари маблағлари ҳамда ҳомийлар жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилади.