Сарвиноз Қурбонбоева Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президентлик кенгаши томонидан тасдиқланган халқаро гроссмейстер унвонига эга бўлди, деб хабар қилди ЎзА.
Ўзбекистон чемпионатларида кўп маротаба ғолиб бўлган Сарвиноз Қурбонбоева 2008 йилда Эрон, 2009 йилда Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди, 2010 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти, шунингдек, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
2014 йилда халқаро спорт устаси талабларини бажарди. Ўзбекистон аёллар термаси таркибида Абу-Дабида (БАА) ташкил этилган «Осиё халқлари Кубоги-2016» халқаро мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Нодирбек Абдусатторов ва Роман Голубев (халқаро усталар), Александр Загребельний (ФИДЕ ҳаками) ва Хуршидабону Холиқова (халқаро ташкилотчи) ҳам унвонларга эга бўлди.