Ўзбекистон Тожикистонга қарийб 60 тонна миқдоридаги инсонпарварлик юкларини жўнатди. Ушбу юклар мамлакатнинг кўп миқдорда ёққан қор келтириб чиқарган табиий офатдан зарар кўрган тоғли туманлари аҳолисига мўлжалланган, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Нафақат катта миқдордаги иқтисодий зарар келтирган, балки инсонлар ўлимига ҳам олиб келган табиий офатдан азият чеккан қўшни мамлакатга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ҳукумат томонидан қабул қилинди.

Инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийимлар ва бошқа тез ёрдам товарларини ўз ичига олган.