Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 мартдаги қарори билан Искандар Жўраев Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмитасининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинди.

Давлат раҳбарининг бошқа қарори билан Фарҳод Турдиев Давлат спорт қўмитаси раиси ўринбосарлигига тайинланди.

Бундан аввалроқ Рустам Қурбонов Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раҳбарлигига тайинланган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Президентнинг 15 февралдаги фармони билан ташкил этилган.