Сухроб Холмуродов Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарув раиси этиб тайинланди. «Газета.uz» хабари банкда тасдиқланди.

Ўтган йилдан бошлаб у раиснинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Сухроб Холмуродов (1973 йилда туғилган) — Тошкент молия институти битирувчиси (2000 йил). Банк соҳасида 1993 йилдан буён ишлайди.
Миллий банкнинг аввалги раиси (2005 йилдан буён) Саидаҳмат Раҳимов эди.