Тошкент марказидаги Амир Темур майдонини Оҳангарон шоссеси билан боғловчи Тараққиёт кўчаси атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули шарафига қайта номланди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг пойтахт ҳокимиятидаги ахборот манбаси хабар қилди.

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича шаҳар комиссиясининг Тошкентда Махтумқули номини абадийлаштириш тўғрисидаги таклифи Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан 1 мартда тасдиқланди.

Шаҳарнинг Миробод ва Яшнобод туманлари орқали ўтувчи кўчанинг қайта номлашини Президен Шавкат Мирзиёевнинг 6−7 март кунлари Туркманистонга режалаштирилган давлат ташрифи арафасида содир бўлди.