3 март куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Элбек Шукуров номзоди Ўзбекистон Либераль-демократик партияси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлигига тасдиқланди. Раиснинг янги ўринбосари ўз депутатлигини ҳам сақлаб қолади.

Элбек Шукуров 1988 йили Тошкентда туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлади. Меҳнат фаолиятини «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракатида бошлаб, бир неча йиллар давомида турли лавозимларда, жумладан ташкилотнинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борди.

2014 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Бюджет ва ислоҳотлар қўмитаси аъзоси ҳисобланади.