1941−45 йиллардаги уруш фахрийси, когонлик (Бухоро вилояти) 92 ёшли Мария Алиева 8 март байрамига Президент Шавкат Мирзиёевдан икки хонали уйни совға қилиб олди.

Фахрийнинг ўз яқинлари билан янги уйда тургани ва давлат раҳбарига миннатдорчилик билдиргани тасвирланган видеоролик Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

Бунга қадар Мария Алиеванинг турар жойи талабга жавоб бермас эди. Таъмирланган ва мебеллар жойлаштирилган хонадон Когонда қурилган уйнинг биринчи қаватида жойлашган, деб хабар қилди Бухоро вилояти ҳокимияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Хонадонни янги эгаларига топшириш маросимида Когон ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари иштирок этди.

Онахон ва унинг яқинлари Президентга совға учун чин юракдан миннатдорчилик билдирди. Фахрий Шавкат Мирзиёевга узоқ умр тилаб, унинг фаолиятидан жуда мамнун эканини таъкидлаб ўтди.

Видео