Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди, деб хабар берди «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастури.

Шавкат Мирзиёев икки мамлакатнинг замонавий таҳдидлар ва хатарларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлиги юқори даражада эканини қайд этиб ўтди.

Учрашувда экстремизм ва терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сергей Наришкин икки мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб вазифаларни ҳал этишдаги ўзаро алоқалар даражасини юқори баҳолади.