Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ва Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази ўртасида меморандум имзоланди, деб хабар қилди ЎзА.

Ҳужжатда онкологик касалликлар билан курашиш бўйича илмий, амалий ва услубий ҳамкорликни кенгайтириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илм-фан ютуқларини оммалаштириш, тиббий хизматни ривожлантириш бўйича қатор тадбирлар режалаштирилган.

«Илмий-амалий алоқаларни янада кенгайтириш, замонавий технологиялар юзасидан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тиббий таълимни такомиллаштиришга доир қатор лойиҳаларни режалаштирганмиз», — деди Россия маркази директори академик Михаил Давидов.

ЎзА маълумотларига кўра, 2017−2021 йилларда Ўзбекистонда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ишларини ривожлантириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилмоқда. Унинг доирасида Республика онкология илмий маркази ва вилоятлардаги диспансерларнинг моддий-техник салоҳиятини янада яхшилаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш режалаштирилган.