Тошкентдаги тиббиёт марказлари бош шифокорлари, шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, шаҳар диагностика маркази ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарияти пойтахт ҳокими томонидан тайинланади.

Жума куни бўлиб ўтган брифингда ҳоким ўринбосари, Тошкент хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Абдураҳимованинг хабар қилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни шу ҳақда қарорни қабул қилди. Аввал тайинлаш ҳуқуқи Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли эди.

Пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 17 февралдаги қарорида бир жойда 10 йилдан ортиқ фаолият олиб борган раҳбарларни ротация қилиш механизмини тадбиқ этиш кўзда тутилган. Ҳужжат билан тиббиёт муассасалари ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳам режалаштирилган.