Ўзбекистон ва Россия Икки давлат ўртасида товарлар ва транспорт воситаларини кўчиришда божхона операцияларини амалга ошириш тартибларини соддалаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ҳужжат 15 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18- йиғилиши доирасида имзоланди. Йиғилиш Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Россия ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Козак ҳамраислиги остида ўтди.

Бундан ташқари, йиғилишда Юқори фитосанитар хавф мавжуд бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришда фитосанитар талабларга риоя қилиш тўғрисидаги протокол имзоланди.

«Ўзқурилишматериаллар» АЖ ва «Евроцемент Групп» АЖ «Оҳангаронцемент» АЖ базасида қуруқ йўл билан цемент ишлаб чиқариш технологик линияси қурилиши бўйича келишувлар тўғрисидаги протокол имзоланди.

Тошкентдаги Республика ихтисослашган кардиология маркази ва Санкт-Петербургдаги Алмазов номидаги Шимоли-Ғарбий федераль тиббий тадқиқот маркази, Тошкент тиббиёт академияси ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети, шунингдек, Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам республика илмий маркази ва Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар имзоланди.