Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаонинг февраль охири — март бошларида Ўзбекистонга ташриф буюриши режалаштирилган, деб хабар қилди ОТБнинг Тошкентдаги ваколатхонаси «Газета.uz"га.

13 февраль куни Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Хонг Вей билан ташрифга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Сенат матбуот хизмати маълумотларига кўра, Содиқ Сафоев ва Хонг Вей Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашди.