Президентнинг 2 февралдаги Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисидаги қарорига (PDF) мувофиқ, 1 июлга қадар сув тақсимлаш узели билан «Қўнғирот-Мўйнов» сув қувури қурилади.

Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати 26,4 млрд сўмни ташкил этади. Лойиҳа «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 10,4 млрд, Қорақалпоғистоннинг республика бюджетидан 5 млрд, «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамиятининг 5 млрд сўмлик ҳамда ҳомийларнинг 6 млрд сўмлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.