Дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва уч карра Олимпиада бронза медали совриндори Ришод Собиров спорт карьерасини якунлашини эълон қилди. Дзюдочининг ўзи мазкур маълумотни «Газета.uz"га тасдиқлади.

30 ёшли спортчининг хабар беришича, у дзюдо бўйича миллий терма жамоада ўз вазн тоифасида (-60/-66 кг) мураббийлик штабида маслаҳатчи бўлиб фаолият олиб боради.

Ёшларга йўл бериш вақти келди, — деди Ришод Собиров. — Мен доимо спортчи сифатида Ўзбекистонни кўкка кўтариш учун бор имкониятимни ишга солдим, энди эса ўзбек дзюдочиларига маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беришга ҳаракат қиламан".

Спортчи ҳисобида 2008 йил Пекин, 2012 йил Лондон ва 2016 йил Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинлари бронза медаллари, жаҳон чемпионатининг иккита олтин ва битта бронза ҳамда Жаҳон кубоги, Гран-При ва Катта дубулға жаҳон мусобақаларининг 17 та (10−4−1) ва қитъа биринчиликларининг тўртта медали (1−1−2) соҳиби.

Спортчи Рио-2016 даги «бронза» учун кечган баҳсни карьерасидаги энг ёрқин лаҳза эканини таъкидлаб ўтди.