Ўзбекистон Остонада (Қозоғистон) 10 июндан 10 сентябргача бўлиб ўтадиган халқаро «ЭКСПО-2017» ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этади. Бу ҳақда «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

13 февраль куни Тошкентда Ўзбекистоннинг «ЭКСПО"да иштироки тўғрисидаги шартнома имзоланади.

Остона Халқаро кўргазмалар бюроси Бош ассамблеясининг 2012 йил ноябрдаги 152-сессиясида «ЭКСПО-2017» ўтказиладиган жой сифатида танланган эди. Кўргазманинг асосий мавзуси — «Келажак энергияси». Маросимда 100 мамлакат ва 10 дан зиёд халқаро ташкилотларнинг иштирок этиши кутилмоқда.