Тошкентда 9 февраль куни тахминан 22:30 да содир бўлган авария натижасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, тўрт киши эса оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Юнусобод туманининг Янги ҳаёт ва Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Spark ва Matiz автомобиллари тўқнашган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ЙТҲга йўл ҳаракат қоидаларига риоя этилмагани ва Spark ҳайдовчисининг тезликни меъёридан оширгани сабаб бўлган.