«Умра-2017» баҳор мавсумида 5350 нафар Ўзбекистон фуқароси умра зиёратига бориши режалаштирилган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Зиёратчиларни 20 февралдан 1 апрелгача даврда юбориш режалаштирилган. Ҳар бир гуруҳ Саудия Арабистонида 10 кунда бўлишади. Бунда 4 кун Мадинада, 6 кун Маккада зарур ибодатларни адо этишади.