Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси 9 февраль куни жорий ҳафтада Тошкентда содир бўлган икки йирик ёнғин тўғрисида айрим тафсилотларни маълум қилди.

7 февраль куни Яккасарой туманидаги «Манас» кафе-ресторанидаги ёнғин, ЁХББ маълумотларига кўра, ёнғин 380 кв. м. майдондаги қурилиш конструкциялари ва мол-мулкларни йўқ қилган. Аланганинг ўтиши натижасида қўшни «Паризод» МЧЖ биноси томи қурилиш конструкциясининг 370 кв. м. майдони ҳам зарар кўрган.

Кейинги куни Олмазор туманидаги Жомий бозорида (Usta shirin savdo МЧЖ) ёнғин содир бўлди. Олов 6, 7 ва 8-дўконлардаги қурилиш буюмлари ва материаллари, умумий майдони 100 кв. м. бўлган том конструкциялари ва шифтларни йўқ қилган.

Ҳар икки иш бўйича текширув ишлари ўтказилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.