7 февраль куни тонгда Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган «Манас» ресторанида ёнғин чиқди. Муассаса маъмурияти маълумотларига кўра, жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса жойида олтита ўт ўчирувчилар гуруҳи иш олиб борди. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқлангани йўқ.

«Газета.uz"нинг ҳодиса жойидаги мухбири хабарига кўра, ёнғиндан шу яқин атрофдаги гольф-клуб ва хусусий уй зарар кўрган.