«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Покистоннинг Лаҳор шаҳрига мунтазам қатновларни бажаришни бошлайди, деб хабар қилди МАК матбуот хизмати.

Рейслар 5 апрелдан қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

  • HY 463 Тошкент-Лаҳор чоршанба кунлари, Тошкентдан учиб кетиш вақти 10:30, Лаҳорга етиб бориш вақти 12:50.
  • HY 464 Лаҳор-Тошкент чоршанба кунлари, Лаҳордан учиб кетиш вақти 23:55, Тошкентга етиб келиш вақти пайшанба 02:25
  • HY 461 Тошкент-Лаҳор пайшанба кунлари, Тошкентдан учиб кетиш вақти 22:40, Лаҳорга етиб бориш вақти жума 01:00
  • HY 462 Лаҳор-Тошкент жума кунлари, Лаҳордан учиб кетиш вақти 10:15, Тошкентга етиб келиш вақти 12:45

Барча бандларда маҳаллий вақт кўрсатилган.

Авиаташувчи хабарида қайд этилишича, авиачипталарни МАК сайтидаги «Онлайн бронлаш» бўлимида онлайн бронлаш ва сотиб олиш, шунингдек барча сотиш шохобчаларидан харид қилиш мумкин.