Муқаддам Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган Воҳид Раҳимов Самарқанд ҳокими бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти ахборот хизмати хабар қилди.

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг 3 февралда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев шаҳарни иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини ошириш зарурлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, хизмат кўрсатиш, жумладан турар жой-коммунал соҳасида ечимини кутаётган кўплаб муаммолар мавжуд. Бундан ташқари, аҳоли бандлиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқари органлари фаолияти масалаларига диққат қаратиш талаб қилинади, дея қайд этди ҳоким.

Самарқанднинг аввалги ҳокими Акбар Шукуров бошқа ишга ўтди.