Сарвар Ашуров «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ҳаракат расмий сайтидаги маълумотлар бунга гувоҳлик бермоқда.

Сарвар Ашуров (1982 йилда туғилган) — Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институти битирувчиси. 2013 йилдан «Камолот» раиси ўринбосари ва «Камалак» болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

«Камолот"нинг аввалги раҳбари Баҳодир Ғаниев январь ойи охирида Президент Девони ёшлар масалалари сектори раҳбари этиб тайинланди.