Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғидаги Шоирлар хиёбонида бир гуруҳ адиблар билан учрашди, деб хабар қилди ЎзА.

Учрашувда бу масканни янада обод қилиш, одамларнинг, айниқса, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни китобга ошно қилиш, машҳур адибларимиз ҳаёти ва ижоди билан яқиндан таништириш мақсадида уларни бу даргоҳга мунтазам равишда жалб этиш ҳақида сўз борди.

Шоирлар хиёбони шундай маскан бўлиши керакки, шоирларнинг шеърлари бу ерда мунтазам жаранглаб туриши зарур, деди Президент. Мамлакатдаги барча маданий муассасаларда шеърхонлик кечалари ўтказиш, ёшларнинг бундай учрашувларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилди.

Шеъриятга ошно бўлган инсон асло кам бўлмайди, деди давлат раҳбари.