Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда қурилаётган йўл ўтказгич билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Мазкур йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлиб, 6 полосали ҳисобланади.

Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда.

Кўприк Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланмоқда.