«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари 2016 йилда 22387 рейсни (2015 йилда — 23269) амалга оширди. Авиаташувчи хизматларидан 2,471 миллион йўловчи (2,572 миллион) фойдаланди. Йўловчи ўриндиқлари бандлиги 74 фоизни, тижорий юклар бандлиги 55,3 фоизни ташкил этди. МАКнинг 2016 йилги фаолияти якунлари компания сайтида эълон қилинди.

Йил давомида 43,8 минг тонна, шу жумладан пулли қўл юклари ва почталар ташилди (бир йил муқаддам — 41,8 минг, ўсиш 4,8%). Базасида Халқаро интермодал логистика маркази фаолият кўрсатаётган «Навоий» аэропорти орқали 38 минг тонна юк ташилди.