Қаршининг «Насаф» футбол клуби 31 январь куни Осиё чемпионлар лигаси ОФК-2017 иккинчи саралаш босқичи доирасида Баҳрайннинг «Ал-Ҳидд» жамоасини мағлубиятга учратди. Учрашув 4:0 ҳисобида якунига етди.

Акмал Шораҳмедов узатган жарима тўпини Шаҳбоз Эркинов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, айни шу вазият яна такрорланди. Фақат бу гал Игорь Голбан голга муаллифлик қилди: 2:0.

Ўйиннинг иккинчи ярмида «Насаф» жамоаси аъзолари Дониёр Нарзуллаев ва Драган Черан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллаб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Насаф» жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига йўл олди. 7 февраль куни қаршилик футболчилар Саудия Арабистонининг «Ал-Фатеҳ» клуби меҳмони бўлади.

Фото