Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь — Биринчи Президент Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан Самарқандга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди, деб хабар қилди ЎзА.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент таваллуди муносабати билан Самарқанд ва Тошкентда ташкил этилган маросимларда ҳам иштирок этди.