30 январь Ўзбекистонда мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун сифатида нишонланмоқда. Мустақиллик қўлга киритилган кундан бошлаб чорак аср давомида мамлакатни бошқарган раҳбар ҳаёт бўлганида, бугун 79 ёшни қарши олар эди.

Шу куни мамлакатнинг барча ҳудудларида Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ташкил этилади. Таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда маънавий-маърифий кечалар, давра суҳбатлари ўтказилади.

30 январь куни эрта тонгдан Самарқанддаги Ҳазрати Хизр" қабристонидаги Биринчи Президент қабрига жамоатчилик вакиллари, давлат органлари ходимлари ва фуқаролар миллий етакчини хотирлаш учун ташриф буюришни бошлади.

Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган. Ўрта Осиё политехника институти ва Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаб, муҳандис-механик ва иқтисодчи мутахассисликларини қўлга киритди. 1991 йил 29 декабрдаги биринчи умумхалқ сайловида Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этди ва Самарқандга дафн этилди.

Ҳозирги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, ҳар йили 30 январь куни кенг нишонланади.