18−25 январь кунлари Ченнаида (Ҳиндистон) шахмат бўйича IX Chennai Open International Grandmaster Chess Tournament турнири бўлиб ўтди. Унда 17 мамлакатдан 317 нафар шахматчи иштирок этди, деб хабар қилди Ўзбекистон шахмат федерацияси.

Стандарт шахмат бўйича мусобақаларда эркаклар билан бир қаторда «аёллар» шахмати вакилалари ҳам тенг иштирок этди. Ҳиндистонлик халқаро уста Махалакшми Мугунтакумар (жаҳон рейтингида 2225 очко) ва ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2284) 10 балдан 6,5 очко тўплади. Қўшимча кўрсаткичлар туфайли Ўзбекистон вакиласи кумуш медалга сазовор бўлди.

Мусобақада украиналик халқаро гроссмейстер Адам Тухаев (2516) 10 балдан 8,5 балл тўплаган ҳолда ғолиб бўлди.