Тошкент ҳайвонот боғида биринчи марта қора оққушлар болалади, деб хабар қилди ҳайвонот боғи Facebook’даги саҳифасида.

«Қишги қушхонада бир неча кун давомида бирин-кетин бешта момиқчалар дунёга келди», — дейилади хабарда.

Ўтган йили ҳам қора оққушлар тухум қўйган эди, бироқ полапонлар чиқмади.

Ҳайвонот боғида янги йилнинг биринчи кунлари кореллалар ва ола чипор тўтиқуш полапонлари тухумдан очиб чиқиб, ламалар ҳам болалади.