Ўзбекистон «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси Баҳодир Ғаниев Президент Девонининг ёшлар масалалари сектори раҳбари этиб тайинланди. «Камолот» «Газета.uz"нинг ушбу маълумотини тасдиқлади.

39 ёшли Баҳодир Ғаниев 2010 йилдан буён ёшлар ҳаракатини бошқариб келмоқда. 2009 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳисобланади. Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳамда Буюк Британиянинг Лафборо университети битирувчиси.