Илгари «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамиятига тегишли бўлган Бобур кўчасидаги бино Республика байналмилал маданият марказига берилади ва Дўстлик саройи деб номланади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Республика байналмилал маданият маркази ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган учрашувдаги нутқида ушбу таклифни илгари сурди.

«Яқинда менга мослаштирилган биноларда жойлашган қатор марказларнинг бир гуруҳ фаоллари ўзларининг меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиш тўғрисида мурожаат қилди», — деди давлат раҳбари.

«Биз мазкур бинони реконструкция қилиш ва унинг атрофини ободонлаштиришни кўзда тутадиган тегишли ҳукумат қарорини қабул қиламиз», — дея қайд этди у. Президент миллий маданият марказларини қўллаб-қувватлаш учун барча зарур ишларни амалга оширишига ишонч билдирди.

Мамлакат раҳбари бош вазир Абдулла Ариповга тегишли идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда мазкур боғ ҳудудида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатлари ва пазандачилик анъаналарини намойиш этиши учун павильонлар барпо қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифасини топширди.