Ҳар бир миллатнинг миллий таоми ўзгача мазали. Серқуёш ўлкамизнинг ҳар бир ҳудуд, вилояти ўзининг турли туман таомларига эга. Бухорода «Оши сўфи», Хоразмда «Тухум барак», Жиззахда «Салла сомса» ва Самарқанд нонлари шулар жумласидандир.

Санаб ўтилган таомлар аслидек мазали бўлиши учун ўз муҳитининг табиати, суви, тайёрлаш усули ва энг муҳими — керакли масаллиқларнинг тўғри танланиши каби, бошқа ерда топиб бўлмас шарт-шароитлар лозим. TAOM24.uz лойиҳаси таклиф қилаётган тандир кабоб юқоридаги шартларга мос келади.

Тандир кабоб тайёрланишида ишлатиладиган қўй-қўзилар эрта тонгдан то қош қорайгунга қадар 100 дан ортиқ бўлган турдаги ўт-ўланлардан озиқланади, дарё ўзани ва булоқлардан сув ичади. Шунингдек, улар ҳар куни 10−15 км масофада ҳаракатланиб, ўтлаши улардан тайёрланадиган тандир гўштининг беқиёс мазали бўлишига сабаб ҳисобланади.

Бундан ташқари, тандир кабоб тайёрланишида табиийликка кўпрок эътибор қаратилади. Ҳеч қандай замонавий таъм берувчи воситаларсиз, соус, майонезларсиз фақатгина тоғ арчаси-ю, тоғ зирасидан фойдаланилади.

Яқинда тандир гўшт мухлислари учун махсус замонавий хизмат: уйдан чиқмай туриб, вебсайт ҳамда Telegram-бот ёрдамида буюртма қилиш имкони тақдим этилди.

Бунинг учун TAOM24.uz сайтига ташриф буюриш ёки Telegram дастуридан @Tandir_BOT'ни излаб, тандир гўштини буюртма қилавериш мумкин.

Буюртма қилинг, таътиб кўринг ва ўзингиз баҳо беринг. Лойиҳа муаллифлари фикр ва мулоҳазаларингизни, таклиф ва шикоятларингизни кутади:

Ресторан, меҳмонхона менежерлари ҳамкорликка чорланади.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.