Тошкентда Ўзбекистон шоҳ кўчаси ва Бешёғоч кўчаси кесишмасидаги чорраҳа қайтадан очилмоқда. Чоршанба куни бу ерда йўл ўртасидаги тўсиқлар олиб ташланиб, асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.

Чорраҳа светофорсиз ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпилиб, улар сўнгги йилларда пойтахтда йўл қурилиши соҳасидаги энг баҳсли ечимлардан бири — айланишлар билан алмаштирилган эди. Йўллар ўртасидаги тўсиқлар кўришни чеклаб, кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлаётган, ҳайдовчилар айланиш учун қатновнинг учинчи қаторини ҳам банд қилишга мажбур бўлаётган эди.