Адлия катта маслаҳатчиси Баҳодир Пўлатов беш йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ўзбекистон бош прокурорининг шу ҳақдаги буйруғи 23 январда имзоланди.

Тайинлангунга қадар Баҳодир Пўлатов 2016 йил мартидан Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, унгача эса Фарғона вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатган.