18−21 январь кунлари Оренбургда (Россия) 17−18 ёшли спортчилар ўртасида Шимолий округ маъмурияти соврини учун XXI халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядан 100 нафардан зиёд боксчи рингга кўтарилди, деб хабар қилди Бокс федерацияси.

Беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бир олтин, икки кумуш ва тўрт бронза, жами етти медални қўлга киритди. Худойназар Файзов (49 кг гача вазн тоифасида) биринчилик чемпиони бўлди. Наво Тамазов (66 кг гача) ва Жамшидбек Маҳамадалиев (91 кг гача) турнир кумуш медалига сазовор бўлди.

Абдулла Камолов (52 кг гача), Умирзоқ Очилов (56 кг гача), Тимур Саидов (60 кг гача) ва Асадбек Шодиев (64 кг гача) бронза медалини қўлга киритди.