Австралия Очиқ чемпионати тўртинчи доира учрашувида ўзбекистонлик 30 ёшли теннисчи Денис Истомин (жаҳон рейтингида 117-ўрин) болгариялик 25 ёшли спортчи Григорий Димитровдан мағлуб бўлди. Истоминнинг жароҳати 1/8 босқичида рақибига етарли қаршилик кўрсатишга имкон бермади. Бироқ ўзбекистонлик спортчи ўйин охирига қадар кураш олиб борди.

Ўйин 2 соату 24 дақиқа давом этди. Учрашув 3:1 (2/6, 7/6 (2), 6/2, 6/1) ҳисобда Димитров фойдасига якунланди.

¼ финалига йўл олган Болгар теннисчиси бельгиялик Давид Гоффен (11) билан курашни давом эттиради.